Касаллик юқмаслиги учун:
• Болаларни ёшлигидан шахсий гигиена қоидаларига риоя этишга ўргатиш, яъни:
•Қўлларни совунлаб ювишга одатланиш;
•мева-сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш; имкон қадар мева-сабзавотларни ювиб пўстини арчиб истемол қилинг!
•болаларда бармоқлар, ўйинчоқлар ва бошқа турли буюмларни оғизга солиш, қўлларни сўриш, тирноқларни тишлаш каби одатлар шаклланишига йўл қўймаслик;
•сувни қайнатилган ҳолда ичиш; шунингдек:
•хонадонларни тоза озода тутиш, доимий тозалик озодалик ишлари ўтказиб бориш;
•хонадонларда ошхоналарни саранжом саришта тутиш, тозаликка риоя қилиш;
•хонадонларда ҳожатхоналарнинг эшикларини доимий ёпиқ ҳолда тутиш, тез-тез зарарсизлантирувчи хлорли воситалар ёрдамида мунтазам дезинфекция қилиб туриш, уй пашшасининг кўпайишига йўл қўймаслик, унга қарши курашиш; •юқумли вирусли гепатит А билан оғриган болалар билан мулоқотда (бирга ўйнамаслик) бўлмаслик;
•кундалик турмушда юқорида айтиб ўтилган тавсияларга амал қилиш орқали ҳар биримиз юқумли сариқ (гепатит-А) касаллиги ва бошқа юқумли касалликларнинг оғир асоратларининг олдини олган бўламиз.
Санэпид Қўмита Бойсун туман Бўлими
ОАВ ва Жамоатчилик билан алоқалар бўлими мутахасиси Ҳафизов О ва туман ТТБ врачи Р.Хурсандовлар биргаликда Бойсун туманидаги 5 сонли мактабнинг ўқувчилари орасида тушунтириш тарғибот ишларини олиб боришди.
Sanepidqo‘mita Surxondaryo viloyat boshqarmasi Boysun tuman Seovajsb OAV va jamoatchilik bilan ishlash bo‘limi.
Ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizni kuzatib boring!
Veb sayt:https://boysunseo.uz
Telegram:https://t.me/boysunsanepid